Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 июнь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 16-ДМТТда содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилган.
Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилган. ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Хизмат текширув ишлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.