Тошкентдаги хусусий корхона омборхонасидан 4 тонна “срок”и ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари топилди
Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда утилизация қилинган.
Санитария эпидемиология хизматининг
хабар қилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими Санитария бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги Шокирариқ кўчасида жойлашган “URBAN RETAIL” хусусий корхона омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Натижада, омборхонада сақланаётган 4 тонна атрофидаги турли хил озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугаганлиги аниқланди.
“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига асосан истеъмолдан олиниб, ўрнатилган тартибда утилизация қилинди.