Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш ишлари давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди.
Пластик ўйинчоқлар, шарларни учириш, табиатни ифлослантиришга, чиқиндилар билан тўлдиришга сабаб бўладиган бошқа шу каби тадбирлар вазирлик томонидан доимий тарзда қоралаб келинмоқда. Бу каби ҳолатлар тақиқлангани ва жавобгарликка сабаб бўлиши қайта-қайта таъкидланмоқда.
Хусусан, аввалроқ “Янги Ўзбекистон” боғида 10 мингта пластик ўрдакчалар ҳаводан туширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Вазирлик бу ҳолат юзасидан кескин муносабат билдирди. Натижада бу тадбир бекор қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.