Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Унга кўра, Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЕРС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан болиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.