Тошшаҳар сув таъминот АЖга кўра, ҳодиса сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.
Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.
Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.