Пойтахтнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4-июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазпойтахт» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Сергели тумани:

Аҳоли истеъмолчилари сони:

“Ноғайқўрғон” МФЙ Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор, Эркинлик кўчаларидаги 426 та ерли хонадон;

“Қубайтепа” МФЙ Паризод ва Қубайтепа кўчаларидаги 392 та ерли хонадон;

Чоштепа кўчасидаги 65 та ерли хонадон;

Дарё бўйи кўчасидаги 82 та ерли хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 14 та

Олмазор тумани:

Аҳоли истеъмолчилари сони: “Орзу” МФЙ 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.