Марказий банк мазкур қарор сабабини ва омонатчилар нима қилиши кераклигини тушунтирди.
Ҳар икки банк “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги, хусусан:
— банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
— регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;
— банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
— бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
— банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
— жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин худди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.
Маълум қилинишича, аҳолининг банклардаги омонатлари фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.
Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.