Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда уч киши жароҳатланди

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда уч киши жароҳатланди


Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 9 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Спарк ва 1 та Ҳонда русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳозирда ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.