Тошкентдаги метро яқинида каламушлар нега кўпайди? — видео

Тошкентдаги метро яқинида каламушлар нега кўпайди?

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг бирида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео хабар тарқалди. Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат бўйича Чилонзор туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилган. Видеодаги ҳолатнинг келиб чиқишига фуқаролар томонидан чиқиндиларни махсус жойларга ташламаслик сабаб бўлган ва бунинг оқибатида зараркунандаларнинг кўпайишига замин яратилмоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу ҳудудда дезинфекторлар томонидан дератизация (кемирувчиларга қарши зарарсизлантириш) ҳамда дезинсекция ишлари амалга оширилди.

«Шаҳар шоҳ кўчаларини дезинфекция қилиш, шунингдек ирригация тармоқларида тозалаш, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш ишлари туман Ободонлаштириш бўлимлари томонидан олиб борилиши лозим. Хусусан, кўп қаватли уйлар ва тадбиркорлик шохобчаларини зарарсизлантириш ишлари дезинфекция ташкилотлари томонидан шартнома асосида амалга оширилади», — дейилади Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси хабарида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.