Сергелидаги кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди

Сергелидаги кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди


Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун, 11 июль куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, «Олчазор» маҳалласи 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Маълумотларга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.