Ўқувчи дарсга халақит қилгани учун ўқитувчи уни дарсдан чиқариб юборган. Ўқувчи синфга қайтгач, ўқитувчига қўл кўтарган.
«Унга кўра, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Косонсой туманидаги 29 сонли ўрта мактабда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Баҳористон маҳалласи профилактика инспектори томонидан ўқувчининг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) 1-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.