Туркияда ўтган халқаро фестивалда Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди

Туркияда ўтган халқаро фестивалда Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди


7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган «Олтин қоракўз» 36-халқаро фолклор халқ рақс фестивалида Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фестивалида дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари қаторида Ўзбекистон давлат филармониясининг «Навбаҳор» рақс ансамбли ҳамда «Бек» доирачилар ансамбли иштирок этишди.

6 кун давом этган танловда:

1-ўрин Ўзбекистон делегациясига;

2-ўрин Туркманистон делегациясига;

3-ўрин Болгария делегациясига насиб этди.

Маълумот учун: «Олтин қоракўз» фестивали 62 маротаба ўтказилган бўлиб, 36 йилдан буён конкурс сифатида ташкил этиб келинмоқда. Фестивалнинг 62 йиллик тарихида Ўзбекистон илк бор 1-ўринни эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.