Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади


Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Қуйида уларнинг номи келтирилган:

— Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

— Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси фуқаролардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.