Ҳужжатлар орасида меҳнат, давлат хизмати, маданият, ўзаро савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар, пойтахтлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ва бошқалар бор.
Давлат раҳбарлари кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
- Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;
- Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;
- Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
2024-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»;
2024-2026 йилларда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасидаги меморандум ва бошқалар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.