Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.