Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 31 июль куни Мигел Перрага қарши
жанг қилади. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу кунда Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд очиқ машғулотларда иштирок этади. Машғулотлардан сўнг эса кичик 3 та жангдан иборат бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Шаҳрам сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига
ғалаба қозонганди. Ҳозирда Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксда 15 та ғалабаси мавжуд.
Манба: daryo.uz