Жасур Турсунов 1979 йил Касби туманида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг аниқлик киритишича, туманнинг аввалги ҳокими Зоир Алиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2023 йилнинг 26 октябридан буён ишлаб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.