Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган. Шундай бўлсада, кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.
«Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Мазкур вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда.
Айни дамда Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида белгиланган тартибга кўра хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга савдогарларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари махсус техник автотранспорт машиналари йўлаклари очилди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.