Бу ҳақда унинг мураббийи Карлос Мойя хабар берди.
«Надалнинг Олимпиадада иштирок этишига кафолат бера олмайман. Бугун унга тикланиш учун кўпроқ вақт бериш учун дам олишга қарор қилдик.
Кўрамиз, у эртага тайёр бўладими? Ҳозир энг муҳими, уни мажбурлаш керак эмас», деди Мойя.
38 ёшли Надаль 25-июл, чоршанба куни ўнг сонидаги муаммолар туфайли машғулотларни ўтказиб юборганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.