Париждаги меҳмонхона ишчилари норозилик намойишини ўтказди

Париждаги меҳмонхона ишчилари норозилик намойишини ўтказди

Олимпиада вақтида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) делегациясини қабул қилган Париждаги беш юлдузли Hôtel du Collectionneur меҳмонхонаси ходимлари норозилик намойиши ўтказди.

Пайшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 да бир гуруҳ ошпазлар, официантлар ва техник ходимлар «Ҳашаматли меҳмонхона — очлик белгиси» ва «Бизга ижтимоий активларимизни қайтариб беринг» ёзувлари билан икки соатлик норозилик намойишини бошлади.

Олимпиада ташкилотчилари ўйинлар вақтида брон қилиш учун меҳмонхонага 22 миллион евро тўлаган ва меҳмонхонада ХОҚнинг турли тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.