Ариза топшириш вақтида Олимпиаданинг умумий қиймати 6,2 миллиард еврога баҳоланган бўлса, ҳозир бу маблағ 11 миллиард еврони ташкил этади.
Бундан 2,3 миллиард евро ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Аммо агар сиз билвосита харажатларни қўшсангиз (Сена дарёсини тозалаш, очилиш маросимини тартибга солиш, ҳукумат амалдорлари ва транспорт ходимлари учун мукофотлар ва ҳ.к.), Олимпиаданинг умумий қиймати 11 миллиард еврога кўтарилади, шу жумладан 4,6 миллиард евро давлат томонидан молиялаштирилади.
Тарихдаги энг қиммат ёзги ўйинлар 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ҳисобланади ўшанда молиявий харажатлар 32 миллиард еврога кўтарилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.