Тошкентда Жанубий Кореянинг Кёнги-до провинцияси ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 26 июль куни Корея Республикаси элчиси Вон До Ённи қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) telegram канали маълумотига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Реклама

advanta-vladimir.ru

−9%

167 040 ₽185 580 ₽

Строительная люлька ZLP — 630-80 (длина троса 80 м) Ihurmo

Тошкентда Жанубий Кореянинг Кёнги-до провинцияси ваколатхонаси очилади

−9%

198 990 ₽221 040 ₽

Строительные люльки Ihurmo zlp — 800-60m

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва икки мамлакат бизнес тузилмалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммо ва омилларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Томонлар Жанубий Кореянинг Кёнги-до провинцияси ваколатхонасининг Тошкент шаҳрида очилишини олқишладилар. Бу Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун яратилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланган ҳолда ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси (EDFC) билан ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар шериклик муносабатларини кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва муҳокама қилинган вазифаларни жадал амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорлик форматини ишлаб чиқдилар.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 26 июль куни Корея Республикаси элчиси Вон До Ённи қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) telegram канали маълумотига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва икки мамлакат бизнес тузилмалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммо ва омилларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Томонлар Жанубий Кореянинг Кёнги-до провинцияси ваколатхонасининг Тошкент шаҳрида очилишини олқишладилар. Бу Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун яратилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланган ҳолда ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси (EDFC) билан ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар шериклик муносабатларини кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва муҳокама қилинган вазифаларни жадал амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорлик форматини ишлаб чиқдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.