Хусусан, академик эшкак эшиш (яккалик), дзюдо, бокс ва футбол бўйича спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Кунни академик эшкак эшиш бўйича қатнашаётган Анна Пракатен яккалик баҳсларига соат 12:30 (барчаси Тошкент вақти билан) да киришади. Шунингдек, 81 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Шарофиддин Болтабойев эса соат 13:00 да ўз татамисига кўтарилади.
Куннинг асосий воқеалари бўлиши кутилаётган боксчиларимиз иштирокидаги баҳслар соат 16:08 да бошланади. Ситора Турдибекова аёллар ўртасида 57 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги рингга кўтарилса, 19:50 да Нигина Ўктамова ( 54) ўзининг Олимпиададаги иккинчи баҳсини КХДР вакиласи Чолми Пангга қарши ўтказади.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларни Ҳасанбой Дўсматов ( 51) очиб беради. Олимпияда чемпиони ҳисобланган Ҳасанбой 23:15 да пуерто-риколик Хуанма Лопез де Хесусга имкон қолдирмасликка уриниб кўради. 00:05 да эса яна бир умидли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев эса 80 килограммгача бўлган вазнда таниқли филиппинлик чарм-қўлқоп устаси Эумир Марсиалга қарши рингга кўтарилади.
Тарихдаги илк Олимпиадасида муваффақиятсиз қатнашаётган футболчиларимиз эса гуруҳдаги энг сўнгги учрашувини Доминикан Республикасига қарши ўтказади. Ўйин соат 18:00 га режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, айрим спортчиларимиз муддатидан олдинроқ ҳам баҳсларини бошлаши мумкин. Бу асосан, бошқа спортчиларнинг иштироки тез якунланиши билан ҳам боғлиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.