Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаронинг онасига МЖтКнинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштирилди.
У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Натижада, асл видеони бузиб, монтаж қилиб тармоқларга тарқатган. Мазкур ҳолатни тасвирга олган М.Ф. ва Н.У.нинг шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга чақирилган.
«Ўйинчоқ пистолетни олиб, текшириб чиқиб, менга тушунтириш берганларига қарамасдан видеони ярмини ўзимни Instagram саҳифамга жойладим. Бу қилган ишимдан пушаймонман», — деди айбланувчи.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги тушунтирилди. Шунингдек, Н.У. вояга етмаганлиги сабаб онаси чақиртирилиб, МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда М.Ф.нинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун туман ИИО ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.