Биринчи раунд тенгма-тенг курашлар остида кечди ва ҳакамларнинг 3 нафари устунликни қозоқ боксчисига беришди.
Иккинчи бўлимда Ҳасанбой ранг-барангликни оширди ва кичик устунликка эга бўлди. Бу сафар рефериларнинг 3 нафари Дўсматовнинг ғалабасини қайд этди. Натижада сўнгги бўлим олдидан ҳисоб тенглашди.
Тиниб-тинчимас Дўсматов сўнгги 3 дақиқаликда аниқ зарбалари эвазига Сакенни қийин аҳволга солиб қўйди ҳамда барча ҳакамларнинг овозини ўзига оғдирди. Якуний баҳолар — 3:2 (30-27, 29-28, 29-28, 28-29, 28-29).
Ҳасанбой Дўсматов ярим финалга йўл олди! Кейинги баҳс 4 август куни финал учун Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши бўлиб ўтади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.