Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда.
Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 468 та масала бўйича мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 72.8 % қисқа муддатларда бартараф этилди.
Бундан ташқари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш бўйича 5 км масофада шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор капитал таъмирланди, янги СИП кабеллар тортилди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та ГРП таъмирланди, 2.5 км газ тармоқлари янгиланди. Мурожаат қилган эҳтиёжманд хонадонларга қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун эса 2 та насос янгиланди.
“Маҳалла еттиликлари” билан ҳамкорликда “Сайхунобод тажрибаси” асосида 127 та микролойиҳалар амалга оширилиб, юздан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди. Банк вакиллари иштирокида “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш”, “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 2.6 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Юз нафар фуқарога “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 1.2 млрд сўм миқдорида имтиёзли микроқарзлар ажратиб берилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган 103 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 7 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадонида таъмирлаш ишлари бошланди, 16 нафар оғир шароитда яшаётган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, 50 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва 136 нафари бепул дори-дармонлар, ногиронлик аравачалари билан таъминланди. 159 нафар фуқаро профилактик-тиббий кўрикдан ўтказилди, 7 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди.
Шунингдек, Республика ишчи масъуллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида 40 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 35 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилди, 4 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.