Адлия вазирлиги уй-жойни ижарага бериш, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда нархнинг асоссиз оширилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди.
Адлия вазирлиги уй-жойни ижарага бериш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди.
Унга кўра, ижарага бериш бўйича шартнома давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак. Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса,БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ижара шартномасининг муддати
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Ижара учун тўланадиган ҳақ
Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади. Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.
Шартномани бекор қилиш
Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.
Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:
Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.
Вазирлик ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 52 53, advice.uz) мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.