Бухорода Gentra люкидан танасини чиқариб, доира чалган фуқаро жазоланди — видео

Бухорода Gentra люкидан танасини чиқариб, доира чалган фуқаро жазоланди

Бу ишга йўл қўйган автомобиль ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.

Ижтимоий тармоқда Gentra йўловчиси транспорт воситасининг ойнасидан тана қисмини чиқарганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

«2 август куни тўй эди. Тўй куни машинанинг том қисмидан танамни чиқариб, доира чалдим. Қилган ишимдан пушаймонман», — дейди ҳуқуқбузар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.