Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 август куни соат 05:20 ларда Чилонзор тумани Заргарлик-Ширин кўчалари чорраҳасида Malibu 2 русумли автомашинаси ҳамда Nexia 1 русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. https://t.me/ubdd_uz/21592
ЙТҲ натижасида, Nexia 1 русумли автомашина ҳайдовчиси ва Malibu 2 русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.