Мактаб қоровулхонасида ходимлар билан ароқ ичган мактаб директори ишдан бўшади

Мактаб қоровулхонасида ходимлар билан ароқ ичган мактаб директори ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқда мактабларнинг биридаги қоровулхонада мактаб директори ва яна бир нечта ходимлар ароқ ичиб ўтиргани ҳақида видео тарқалганди.

“Замон” информацион дастурида маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 67- умумтаълим мактабида содир бўлган.

Аниқланишича, август ойларида ушбу ҳолатни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари видеога олган. Кейинчалик, мактаб директори билан ўрталарида иш юзасидан келишмовчилик келиб чиққан. Директор унинг шахсиятига теггани учун видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Туман ХТБнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Мактаб директори эса ўз хоҳиши билан ишдан бўшаганлиги маълум қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.