Суҳбат чоғида томонлар савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш, савдо тўсиқларини қисқартириш ҳамда божхона ва транспорт тартиб-таомилларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича «йўл харитаси» ижроси ва Евроосиё тараққиёт банки доирасидаги кооперация лойиҳалари ижобий баҳоланди. Учрашув якунида жорий йил охирига қадар қўшма ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда янги Ҳамкорлик режасини қабул қилишга келишиб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.