Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтайди

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтайди

Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 9 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

— "Алишеробод” МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон.

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)

— “Эшонбулоқ” МФЙ Муқанна ва Хонобод кўчаларидаги 467 та ерли хонадон;

— “Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчаларидаги 730 та хонадон;

— “Хонобод” МФЙ Кичик сой кўчасидаги 125 та ерли хонадон.

Бектемир тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)

— Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та кўп қаватли уйдаги 60 та хонадон.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.