Жаҳон чемпионати старти арафасида Мундиал бош соврини Андижондан “йўлга чиқади” ва бутун Республика бўйлаб “саёҳат қилади”.
“Trophy tour” тадбирларининг режаси ва харитаси (барча ҳудудларда тадбирларнинг бошланиш вақти 19:00 этиб белгиланган):
10-август – Андижон, Экопарк;
11-август – Фарғона, Эко Шаҳар;
12-август – Наманган, Афсоналар водийси боғи;
15-август – Нукус, Қорақалпоғистон Давлат санʼат музейи яқинидаги хиёбон;
16-август – Урганч, Амир Темур боғи;
17-август – Бухоро, Лаби Ҳовуз;
18-август – Навоий, Марказий савдо мажмуаси;
19-август – Қарши, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри;
20-август – Термиз, Алишер Навоий майдони;
21-август – Самарқанд;
22-август – Жиззах, Ўрда;
23-август – Гулистон, Билимдонлар маскани;
24-август – Тошкент, “Cентрал Парк”.
Шуни ҳам таʼкидлаш жоизки, Виса карталари эгалари учун ҳттпс://фуцал2024.уз/ сайтида учрашув чипталарининг сотуви йўлга қўйилган. 13-август кунидан бошлаб эса барча тўлов усуллари бўйича сотувлар бошланади.
Тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.