Суд 35 ёшли эркакни айбдор деб топди ва уни умумий режимдаги колонияга озодликдан маҳрум қилди.
Олий суд хабарига кўра, эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ эр ЖКнинг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
«Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили судланувчидан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.