Ўзбекистон ва Қозоғистон ID-карта орқали чегарадан ўтишни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ID-карта орқали чегарадан ўтишни муҳокама қилмоқда

Тартибни соддалаштириш орқали ҳар икки давлат фуқаролари чегарадан халқаро паспортлар эмас, балки ID-карталар асосида ўтишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий ID-карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа илк бор ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бошланган эди.

Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-карталаридан (хорижий паспортни кўрсатмасдан) икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит, ҳаракатланиш учун фойдаланишлари мумкин.

Аввалроқ, Марказий Осиё етакчиларининг 9 август куни Остонада бўлиб ўтган йиғилишида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва “Бир тур – бутун минтақа” тамойили асосида оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишни таклиф қилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.