Тошкентда трансформаторда ёнғин чиқиши оқибатида 80 га яқин хонадон токсиз қолди — видео

Тошкентда трансформаторда ёнғин чиқиши оқибатида 80 га яқин хонадон токсиз қолди

Сағбон кўчасида жойлашган трансформатор буткаси атрофида чиқинди уюмида ёнғин чиқиши оқибатида трансформаторга зарар етган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкентда трансформаторда ёнғин чиқиши оқибатида 80 га яқин хонадон токсиз қолди — видео
Маълум бўлишича, кеча, 15 август куни кечқурун Сағбон кўчасида жойлашган 278-сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор буткаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан.

Натижада, трансформатордан чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиқиши оқибатида 80га яқин хонадон электр қувватисиз қолган.

«Айни пайтда келиб чиққан ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Электр энергиясидан узилган хонадонларда электр таъминоти тўлиқ тикланган. Келиб чиққан ёнғин трансформаторга зарар етказмаган», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.