Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган икки йигит қамалди.
Видеода фуқароларнинг бири ЙПХ ходимни ҳақорат қилиб, уларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, йигитларнинг бу ишлари ЖИБ Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
“Ходимлар билан тортишиб, нотўғри иш қилдик. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман”, дейди йигитларнинг бири. Шунингдек, бу ака-укаларнинг отаси ҳам узр сўради.
Суд ҳукми билан уларга МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.