Бу билан ”Тегирмон гуруҳи” конларидан кунлик 200 минг куб.м қўшимча газ қазиб олинади ва газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш имкониятлари янда оширилади.
“Тегирмон” гуруҳи конларидан қазиб олинаётган газни узатиш тизими барқарорлигини таъминлаш, газ қазиб чиқаришни ошириш ва “Янги Алат”, “Олтинкўл”, “Янги Тегирмон” каби истиқболли майдонларида олиб борилаётган геологик-қидирув ишларини инобатга олган ҳолда ушбу қувурни қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Денгизкўл” конида бўлиб у ерда “Enter Engeeniring” компанияси томонидан қурилаётган сиқув компрессор станцияси 2-навбатида синов муддатига ишга туширилган ГПА 100 газ ҳайдаш агрегатининг иш фаолияти ва ГПА 200 газ ҳайдаш агрегатида олиб борилаётган якуний созлаш (пуско-наладка) ишлари билан танишиб чиқилди.
Ушбу сиқув компрессор станциясини ишга тушириш билан кондаги мавжуд захираларни янада ўзлаштириш ва кунлик қўшимча 1 млн куб.метр табиий газ қазиб чиқаришни оширишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани қисқа муддатда тўлиқ қувватда ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Ўтказилган сайёр йиғилишда, Бошқарув раиси ўринбосарлари, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари, масъул департамент раҳбарлари ҳамда пудратчилар ҳисобот тингланди ва қилинган ишлар муҳокамаси ўтказилди.
Ушбу тадбирлар ҳисобидан 2022 йилнинг январ-сентябрь ойларида қўшимча 856,7 млн куб метр газ ва 16,8 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Тегирмон” конига қарашли бурғилаш қудуқларда ҳам бўлишди ва амалга оширилаётган ишлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароит ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳолати ўрганилди. “Янги Олот” 2-сонли қудуғида ҳам бажарилатган ишлар жойида ўрганилиб, мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида ушбу ҳудудда 9 та янги – “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларида 2 тадан излов-қидирув ва 2 тадан ишлатиш қудуқлари, шунингдек, “Янги Алат” конида 1 та излов-қидирув қудуғи бурғиланди ва қурилиш билан билан тугатилди.
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида эришилган энг асосий ютуқлардан бири бажарилган геология-қидирув ишлари натижасида ушбу ҳудудда “Янги Алат” – янги газконденсат конининг очилиши бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.