Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди ва қурилма берилган вақт ичида бартараф этилмаса судга даво аризаси киритилиши айтилди.
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Самарқанд шаҳри «Суғдиёна» маҳалласидаги 67-А сонли кўп қаватли уйнинг 10-қават пентхаус қисмида ўзбошимчалик билан «бассейн» қурилганлиги аниқланди.
«Ушбу қурилма кўп қаватли уйнинг лойиҳасида назарда тутилмаган бўлиб, сейсмик ҳодиса вақтида бинонинг тебранишини кучайтириб, уйнинг мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин», дейилади хабарда.
Инспекция ходимлари томонидан мулкдорга нисбатан МЖтКнинг 159-моддасига асосан маъмурий жарималар қўлланилди ва ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.
Берилган вақт ичида мулкдор ҳолатни ўз ихтиёри билан бартараф қилиб, олдинги ҳолатига қайтармаса, унга нисбатан тегишли тартибда бартараф этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга даво аризаси киритилиши тушунтирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.