ДХХ уйида сотиш мақсадида 64 452 дона дори воситаларини сақлаб юрган шахсни қўлга олди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд 908 млн 608 минг сўмни ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 186-3 -моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.