Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Битирувчиларга диплом билан Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади.
“Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил қилинади. Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади”, деди «Globogate Concept AG» концерни бош директори Санг Ву Пай.
Шартномада фуқароларимизнинг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.