Иситиш мавсуми қачон бошланади?

Иситиш мавсуми қачон бошланади?


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иситиш мавсумини бошлаш тартиби эслатди.

Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланиши керак. Бунда фақат тунги эмас, сутка давомидаги ўртача ҳарорат ҳисобга олинади.

Мавсумнинг бошланиш ва тугаш муддатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда келтирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.