Шўрчи ҳокимига алоқадор экани айтилган аудиоёзувлар юзасидан ўрганиш бошланди

Шўрчи ҳокимига алоқадор экани айтилган аудиоёзувлар юзасидан ўрганиш бошланди


Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёзувлар Шўрчи тумани ҳокими ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга оид экани айтилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳолатни холис ва тўлиқ ўрганиш, ҳуқуқий баҳо бериш учун ваколатли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов давлат хизматчилари қонун устуворлиги, инсон қадри, ўзаро ҳурмат ва хизмат этикаси талабларига қатъий риоя этиши зарурлигини таъкидлаган.

Ўрганиш натижалари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.