Мазкур қарор 15 сентябрдан 93 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилингач, виза аризаларини тезкор кўриб чиқишдаги муаммолар ҳамда сайёҳлар оқимининг қисқаргани билан изоҳланмоқда.
Туризм ва спорт вазири Сурасак Пханчароенворакул вазирлик турли мамлакатларга дахл қилган визаларнинг сурункали кечикишидан хабардор эканини тасдиқлади. Шу боис вазирлик 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда Виза сиёсати бўйича қўмитага «хавфсизлик учун хавф даражаси паст» бўлган давлатлар учун 15 кунлик визасиз киришни жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқчи.
Вазирлик, шунингдек, виза олиш учун Таиланднинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилишга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун тартиб-таомиллар ниҳоятда мураккаблашганидан хабардор эканини билдирди.
«Бу оғир жараён маҳаллий турагентларни Таиланд бўйича сайёҳлик пакетларини бекор қилиб, Вьетнам каби рақобатдош йўналишларни танлашга мажбур қилди», — деб ёзади нашр.
«Таклиф этилаётган виза сиёсатидаги ислоҳотлар ана шундай муаммоларни бартараф этиш, келувчи меҳмонлар учун қулай шароит яратиш ҳамда халқаро туроператорлар ва авиакомпаниялар ишончини қайта тиклашга қаратилган», — дейилади хабарда.
ТИВ вакили Gazeta сўровига жавобан, Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси сўнгги ойларда виза режимини юмшатиш бўйича музокаралар олиб борганини таъкидлади. Чоршанба, 28 октябрь кунига Таиланд ТИВ билан музокаралар белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.