Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантириш билан чиқди

Мамлакатда мураккаб вазият сабаб ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик сўралмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасининг огоҳлантиришича, ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, шахсий хавфсизлик чораларини кўриши ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этилади.

«Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг.

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.