Ёмғир ёғиши, шунингдек, электр узатиш линияларида тўпланган чанг туфайли қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.
«Бу электр узатиш линияларида тўпланган чанг ва кир, шунингдек, ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликнинг юқори даражаси электр энергиясини узатишда носозликларга олиб келиши билан боғлиқ», - дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Хусусан, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.
Шу муносабат билан ҳозирда фавқулодда вазиятлар гуруҳлари тузилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.