BCI H&M, Gap, IKEA, Levi Strauss, Zara, Hugo Boss, Adidas, Puma ва бошқалар каби дунёдаги энг йирик брендларнинг «пахта даласидан сотилишигача» ишлаб чиқариш жараёнини сертификатлайди.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кенг кўламли ишлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкот қилингани таъкидланди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Better Cotton Initiative ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон пахта кластерлари учун халқаро стандартларни жорий этиш, уларнинг лицензиялаш талабларига мувофиқлиги ва биринчилар қаторида маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини кузатиш тизимини жорий этиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида BCI ваколатхонасини ташкил этишга келишиб олишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.