Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Аниқланишича, 58-сонли мактаб ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилиб келаётган синф, яъни 5-В синф ўқувчиси (2011 й.т.) бошқа ўқитувчиларнинг дарс вақтида ўзининг ноўрин хатти-ҳаракатлари билан қолган ўқувчиларга халақит бериб келаётганлигини эшитиб қолган.
Танаффус пайтида уни тартибга чақирмоқчи бўлганида, ўқувчи синф раҳбарини менсимасдан унга гап қайтарган. Шундан сўнг, ўқитувчи жаҳл устида ўқувчининг баданининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.