1 февралдан Афросиёб электропоездининг нархлари оширилмоқда

1 февралдан Афросиёб электропоездининг нархлари оширилмоқда

Оширилган нархлар ва бунинг сабаби маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда.

Бундан асосий мақсад, темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишдир.

«Афросиёб» электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро

VIP 994 000 сўм

Бизнес 751 000 сўм

Эконом 484 000 сўм

Тошкент — Қарши

VIP 854 000 сўм

Бизнес 634 000 сўм

Эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

VIP 619 000 сўм

Бизнес 450 000 сўм

Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.