Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди

Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани ҳокими ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича фармойиш имзолаганди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан кейин ҳоким эски фармойишини бекор қилди. Икки ҳужжат ҳам E-qaror тизимида яширин ҳолда турибди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига асосан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича чиқарган фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимнинг ўзи эски фармойишини бекор қилиш бўйича яна бир фармойишни (210−8−114-F/23 сонли) имзолаган. Лекин эски фармойиш ҳам, янги фармойиш ҳам E-qaror тизимида «ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган», деган сабаб билан яширин ҳолатда турибди.

Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди
Скрин: Қумқўрғон тумани ҳокимининг 210−8−114-F/23 сонли фармойиши

«Газета.uz»да реклама

Туман ҳокимлигига фуқаро машина ҳадя этаётгани ҳақида дастлаб журналист Шуҳрат Шокиржонов ўзининг Telegram каналида хабар берган. Журналист ўз постига мазкур қарорнинг скринини илова қилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фармойиш ҳам E-qaror тизимида яшириб қўйилган.

Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди
Фото: Telegram / @shokirjonov

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.